Тошкентда сардобаликлар учун хайрияларни қабул қилиш тўхтатилди
Жамият
−
03 Май 2020
6161Аввалроқ, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан Сирдарёдаги “Сардоба” сув омборининг ёрилиши оқибатида жабр кўрган фуқароларга хайрияларни юбориш маркази ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик. Марказ тошкентликларнинг хайриялари билан тўлиб тошди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги эса Сирдарё вилоятидан келиб тушган илтимос кўра кичим-кечак, озиқ-овқат кўринишидаги хайрияларнинг қабул қилишни вақтинча тўхтатди.
“Сардобада сув тошқинида жабр кўрган оилаларга йиғилган маҳсулотлардан кийим-кечак, кўрпа-тўшак ва уй-рўзғор буюмлари, дори-дармон ҳамда санитария ва гигиена воситалари етарли даражада етказилганини маълум қилиб, хайрия ишида қўшган ҳиссангиз учун сизга ўз миннатдорлигимизни билдирамиз.
Ҳозирда сирдарёлик ватандошларимизда ушбу ёрдамга эҳтиёж қолмади.
Хайрия ишлари билан боғлиқ бошқа янгиликлардан яна хабардор қиламиз”, дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборотида.
Молиявий хайрияларни қабул қилиш эса қуйидаги ҳисоб рақамлари орқали давом этмоқда.
1. Юридик шахслар учун
23120000900001172001
МФО 01172
Poytaxt bank
2. Жисмоний шахслар нақд пул ўтказишлари учун
23116000400001172001
3. Payme ва Click оркали пул ўтказмаларни
6262962209799486 Poytaxt bank
LiveБарчаси