Тошкентда Рамазон ойида қайси кўчалар ёпилиши айтилди
Жамият
−
17:29 1156 3 дақиқа
Муқаддас Рамазон ойи кечаларида таровиҳ намозлари ўқилиши муносабати билан Тошкент шаҳрида айрим кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 18 февралидан бошлаб ҳар куни соат 18:00 дан 24:00 га қадар масжидлар яқинидаги йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жамоат тартибини сақлаш мақсадида транспорт воситалари ҳаракати чекланади.
Чекловлар Мирзо Улуғбек, Бектемир, Яшнобод, Миробод, Сергели, Яккасарой, Янгиҳаёт, Шайхонтоҳур, Олмазор, Юнусобод, Учтепа ва Чилонзор туманларидаги йирик масжидлар атрофидаги кўчаларга татбиқ этилади.
Мирзо Улуғбек тумани бўйича:
– Тепа масжиди - Дўрмон йўли кўчасидан Олимлар кўчасига қадар ҳаракат чекланади.
Бектемир тумани бўйича:
– Алибек масжиди - М.Авезов кўчасидан Х.Бойқаро кўчасига қадар ҳаракат чекланади.
Яшнобод тумани бўйича:
– Исломота масжиди - Фарғона йўли кўчаси иккинчи даражали йўлдан Заркент ва Обишир кўчаларига қадар ҳаракат чекланади.
– Али ибн Абу Толиб масжиди - Чўлпон кўчасидан Салоҳият кўчасига қадар ҳаракат чекланади.
Миробод тумани бўйича:
– Валихўжа ўғли Норхўжа масжиди - Янги-Қўйлиқ-Файзиобод кўчалари кесишган чорраҳадан 5-тор Файзиобод кўчасига қадар ҳаракат чекланади.
– Қўйлиқ ота масжиди - ТХАЙ - Қўйлиқ ота кўчалари кесишган чорраҳадан Янги Қўйлиқ тор кўчасига қадар ҳаракат чекланади.
Сергели тумани бўйича:
– Маъруф ота масжиди - Чоштепа кўчасидан 1-тор Чоштепа кўчасига қадар ҳаракат чекланади.
– Нўғай қўрғон масжиди - Янги Сергели–С.Хўжанов кўчалари кесишмасидан - С.Хўжанов Моҳидил кўчалари кесишмасигача қадар ҳаракат чекланади.
Яккасарой тумани бўйича:
– Усмон бин Маъзум масжиди - КХАЙ-Файзли Тошкент чорраҳасидан КХАЙ-Қушбеги чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.
– Яккасарой масжиди - Ш.Руставели-Яккасарой чорраҳасидан Яккасарой-Боғубўстон чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.
– Ракат масжиди - Ж.Шоший кўчасидан Аския кўчасига қадар ҳаракат чекланади.
Янгиҳаёт тумани бўйича:
– Ниёзмат ота масжиди - ТХАЙ-Бинокор чорраҳасидан Пастдархон маҳалласига кириш қадар ҳаракат чекланади.
Шайхонтоҳур тумани бўйича:
– Шайх Зайниддин (Кўкча) масжиди - Кўкча Дарвоза-Нурафшон чорраҳасидан Кўкча Дарвоза - Бешқайрағоч чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.
– Камолон масжиди - Бунёдкор-Камолон чорраҳасидан Камолон-2-тор Устазода чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.
Олмазор тумани бўйича:
– Ҳазрати имом масжиди - Нурафшон-Қорасарой чорраҳасидан Қорасарой - А.Қодирий чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.
– Исломобод масжиди - КХАЙ-Сағбон чорраҳасидан Нурафшон-Сағбон чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.
– Дўстжонбой (Сулола) масжиди - Сағбон-12-тор Сағбон чорраҳасидан Келес йўли-Норазтепа чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.
Юнусобод тумани бўйича:
– Мирза Юсуф масжиди - Боғишамол кўчасида Шивли кўчасига қадар ҳаракат чекланади.
Учтепа тумани бўйича:
– Абдуллох ибн Масъуд (Катта Қани) масжиди - Катта Қани айланмасидан Лутфий-Катта Хирмонтепа кўчаси чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.
– Хазрати Али масжиди - Назарбек-Маҳорат чорраҳасидан Назарбек-1-тор Замахшари кўчасигача қадар ҳаракат чекланади.
Чилонзор тумани бўйича:
– Новза масжиди - Бунёдкор-Муқумий кўприги тагидан 2-даражали йўл, Бунёдкор-Камолон кўпригига қадар ҳаракат чекланади.
– Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф масжиди - Ал-Хоразмий-Гавҳар чорраҳасидан Сўгаллиота кўчасига қадар ҳаракат чекланади. – Убай ибн Каъф (Бўрижар) масжиди - Ал-Хоразмий-Катта Хирмонтепа чорраҳасидан, Ал-Хоразмий кўчаси бўйлаб, Ал-Хоразмий-Катта Қани чорраҳасига қадар ҳаракат чекланади.
Ушбу кўчаларда фақатгина махсус транспорт воситаларининг ҳаракатланишига рухсат этилади.
Ушбу ҳудудларда фақат махсус хизмат транспорт воситаларининг ҳаракатланишига рухсат берилади.
Пойтахт аҳолиси ва меҳмонларидан юзага келиши мумкин бўлган вақтинчалик ноқулайликларни инобатга олиб, ҳаракат йўналишларини олдиндан режалаштириш сўралган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рамазон ойи муносабати билан Ўзбекистондаги 1 762 та масжидда “Хатми Қуръон” тадбирлари ўтказилиши айтилган эди.
Live
Барчаси