Нечта масжидда “Хатми Қуръон” ўтказилиши айтилди (видео)

Жамият

image

Рамазон ойи муносабати билан Ўзбекистондаги 1 762 та масжидда “Хатми Қуръон” тадбирлари ўтказилади. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилдаги Рамазон ойига тайёргарлик кўриш ҳамда уни муносиб ўтказиш юзасидан Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар томонидан барча ташкилий чора-тадбирлар кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, ушбу фазилатли ойда “Рамазон – меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи” деган эзгу ғоя асосида амалга ошириладиган вазифалар белгиланган.

Рамазон ойида Республикада фаолият юритаётган 2 148 та масжиддан 2101 тасида таровиҳ намозлари ўқилади. Шундан 1 762 тасида “Хатми Қуръон” тадбирлари ўтказилади. Ушбу жараёнга 3 642 нафар иқтидорли қорилар саралаб олинган.

Сўнгги йиллардаги тажрибадан келиб чиқиб, бу йил ҳам “Хатми Қуръон” тадбирлари барча масжидларда бир хил вақтда бошланиб, 27-куни, яъни “Лайлат-ул Қадр” кечасида якунланиши белгиланган.

Таровиҳ тадбирларини тартибли ўтказиш мақсадида Ички ишлар, Миллий гвардия, Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари, шунингдек, 2 104 та махсус техника жалб этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда таровиҳ намозини ўқиш вақтлари эълон қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Рамазон ойи Рамазон “Хатми Қуръон” ўтказилиши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг