Тошкентда “Путиннинг лимузини” намойишга қўйилди (фото)

Жамият 15440
image

Тошкентда ўтган “Иннопром” халқаро саноат кўргазмасида Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин учун ишлаб чиқарилган “Aurus” лимузинининг яна бир варианти тақдим этилди. Бу ҳақда “Спутник” хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, ушбу орзу автомобили VIP-шахслар учун мўлжалланган бўлиб, Россияда ишлаб чиқарилган автоуловнинг дастлабки талқини Тошкентдаги кўргазма учун атай олиб келинган.

"Путин худди шунақа машинада юради", дерди бир-бирига шивирлаб кўргазма иштирокчилари. Путиннинг лимузинига ўхшаш премиум-синфдаги машина ёнида эсдалик учун суратга тушишни хоҳловчилар жуда кўп бўлди”, деб ёзмоқда “Спутник”.

Хотирланишича, Россиянинг амалдаги Президенти “Aurus” лимузинида 2018 йилнинг май ойида ўтказилган инаугурациясида омма олди кўриниш берган. 

Шунингдек, Путиннинг 2019 йилнинг март ойида Қирғизистонга амалга оширган ташрифи давомида ҳам у учун махсус ишлаб чиқарилган “Aurus” лимузини кўргазмага қўйилган эди. 

Россия Президенти 2018 йилнинг октябрь ойида мамлакатга келган Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисини “Aurus Senat” автомобилида сайрга олиб чиққан эди. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 692
Рейтинг: 3
t
×