Тошкентда психотроп дорилар савдоси билан шуғулланган гуруҳ қўлга олинди
3-саҳифа
−
22 Декабрь 2023
4391Тошкент вилоятида "Долзарб 40 кунлик" тезкор-профилактик тадбирлари доирасида кучли таъсир қилувчи ва психотроп дори воситалари савдоси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ аниқланди. Бу ҳақда “Янги Ўзбекистон” нашри хабар берди.
Унга кўра, Оққўрғон туманида 58 ёшли аёлнинг ёнидан 57 дона "зардекс" ва "тропикомид" кучли таъсир қилувчи дори воситалари топилган. Маълум бўлишича, у дориларни ўзига таниш бўлган аёлдан олган.
Шунингдек, Учтепа туманида 1991 йилда туғилган аёлнинг хонадонидан 2 минг донага яқин "зардекс", "лирика" ва "тропикомид" кучли таъсир қилувчи дори воситалари топилган. Ушбу хонадонда бўлган 1993 йилда туғилган шахс ҳам аёлга ёрдамчи эканлиги, у дориларни сотиш учун мижозлар топиш ва тарқатиш билан шуғулланиши аниқланди.
Бундан ташқари, Шайхонтоҳур туманида ўтказилган тадбирда 1994 туғилган эркак ҳам 8 гр "мефедрон" синтетик гиёҳвандлик воситасини 300 АҚШ доллари ва 4 млн 200 минг сўмга (умумий ҳисобда сўм) сотаётган вақтида ушланган.
Унинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида ювиниш хонасида 46 гр "мефедрон" синтетик гиёҳвандлик воситаси сақланаётгани аниқланиб, далилий ашё сифатида олинди.
Билдирилишича, тўрт кун давом этган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг савдоси билан шуғулланувчи 6 нафар шахсдан иборат жиноий гуруҳ қўлга олинган. Натижада 178 миллион сўмлик жами 2 минг донадан ортиқ кучли таъсир қилувчи, психотроп дорилар ҳамда синтетик гиёҳвандлик воситалари муомаладан олинди.
Тошкент вилоятида "Долзарб 40 кунлик" махсус профилактик тадбирлари ҳали ҳам давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида ўтказилаётган “Долзарб 40 кунлик” тадбирлари доирасида беш киши бир қатор жиноятларни содир этганликда гумонланиб, ушланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь