Тошкентда прокуратура терговчиси пора билан қўлга тушгани айтилмоқда
3-саҳифа
−
02 Декабрь
9813Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани прокуратура терговчиси пора билан қўлга тушгани айтилмоқда. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг маслаҳатчиси, жамоатчилик фаоли Расул Кушербаев маълум қилди.
Қайд этилишича, Олмазор туман прокуратураси катта терговчиси С. га нисбатан тезкор-қидирув тадбири ўтказилганида у келишилган 30 минг АҚШ долларидан 20 минг долларини олаётган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Терговчига нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (Пора олиш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда 1 млн АҚШ доллари пора олаётган вақтида қўлга олинганди. У хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, кластер шаклидаги савдо мажмуаси ташкил этиш учун 40 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш шарти билан, шаҳар ҳокимлиги захирасидаги 20 гектар ер майдонини аукцион савдога чиқартириб, ютиб бериш ва 49 йил муддатга ерга эгалик қилиш ҳуқуқини расмийлаштиришда кўмаклашиш эвазига 2 млн АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 1 млн АҚШ долларини ўзининг ҳайдовчиси орқали олган вақтида ушланганди.
LiveБарчаси
Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат жорий этилди.
03 Декабрь