Тошкентда прокуратура “мажбурий форма” учун тилхат ёздириб оляптими?

Жамият 10916
image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқувчилар ягона мактаб формаси сотиб олиниши шартлиги айтилган хабар тарқалди. Унда ҳолат бўйича прокуратура ходимлари тилхат ёздиргани келтирилган.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, ҳолат Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ўрганилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 19 май куни қабул қилинган қарори билан 2022/2023 ўқув йилидан давлат мактабларида ўқувчилар учун мактаб формаси тўлиқ жорий этилиши белгилаганди.  

Бироқ, Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов мажбурий бўлиши кутилаётган мактаб ўқувчиларининг ягона мактаб формасини жорий қилиш 2025 йилгача қолдирилганини айтди. Шахсан вазир ягона форма босқичма-босқич жорий қилинишини айтди, бироқ айнан қандай босқичлар бўлишига аниқлик киритмаган.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 453
Рейтинг: 3.1
t
×