Мактаб ўқувчилари қачондан бир хил формага ўтказилиши аниқ бўлди
Жамият
−
20 Май 2022
164362022/2023 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистондаги давлат умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчилар учун мактаб формаси тўлиқ жорий этилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорида келтирилган.
Қарорга кўра, 2022/2023 ўқув йилидан давлат мактабларида ўқувчилар учун мактаб формаси тўлиқ жорий этилади. Илгари 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб жорий этилиши керак эди.
2022 йил 1 июнгача ҳудудлар кесимида 2022/2023 ўқув йилида мактаб формаларига эҳтиёж аниқланади.
Кам таъминланган оилалар фарзандлари учун мактаб формаси маҳаллий бюджет ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағлари ҳисобидан сотиб олинишида кўмаклашилади.
Шунингдек, 2022 йил 10 августдан ҳар бир туман (шаҳар)да мактаб формаси ишлаб чиқувчиларнинг савдо шохобчалари ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, мактаб ўқувчиларининг ягона формаси 1-6 синф ўқувчилари учун алоҳида, 7-11 синф ўқувчилари учун алоҳида шакл ва бичимда тасдиқланган.
1-6 синф ўқувчилари учун форма комплектига:
• оқ кўйлак (100 % пахта);
• кўк, кўк катак нимча (65 % пахта/35% полистер);
• кўк шим (ўғил болалар учун) (65 % пахта/35% полистер);
• кўк катак юбка (қиз болалар учун) (65 % пахта/35% полистер);
• кўк енгил куртка киради (65 % пахта/35% полистер) киради.
7-11 синф ўқувчилари учун форма комплектига:
• 1 оқ кўйлак (70 % пахта/30% полистер);
• 1 тўқ кўк нимча (45 % пахта/55% полистер);
• 1 тўқ кўк шим (ўғил болалар учун) (45 % пахта/55% полистер);
• 1 тўқ кўк юбка (қиз болалар учун) (45 % пахта/55% полистер);
• 1 тўқ кўк пиджак (45 % пахта/55% полистер) киради.
LiveБарчаси