Мактабларда ягона форма жорий қилиш муддати сурилди
Жамият
−
27 Июль 2022
15029Ўзбекистондаги давлат мактабларида ягона форма 2025 йилгача босқичма-босқич жорий қилинади. Ҳозирча ягона формани харид қилиш талаб қилинмайди. Бу ҳақда Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов брифингда маълум қилди.
“Биринчидан, мослашув жараёни учун маълум вақт кераклиги инобатга олиниб, ягона мактаб формаси 2025 йилгача босқичма-босқич жорий этиб борилади. Яъни янги ўқув йили – 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб ота-оналар ягона формани харид қилиши талаб этилмайди. Мактабга ягона формада келмаган ўқувчиларга ҳеч қандай эътирозлар билдирилмайди”, дейди Саидов.
Вазирнинг сўзларига кўра, мактаб формасини айнан бирор тадбиркордан/корхонадан харид қилиш бўйича мактаб маъмурияти томонидан мажбур этилмайди ва бундай ҳолатга йўл қўйилмайди.
Мактаб формаси савдоси август ойидан бошлаб ҳар бир туман ва шаҳар марказларидаги аҳолига қулай жойлар ҳамда мактаб ярмаркаларида ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 19 май куни қабул қилинган қарори билан 2022/2023 ўқув йилидан давлат мактабларида ўқувчилар учун мактаб формаси тўлиқ жорий этилиши белгилаганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь