Тошкентда Президент кортежига ҳалақит бермоқчи бўлган Gentra’га ўқ узилгани айтилмоқда (видео)
3-саҳифа
−
18 Май 2023
87003Ижтимоий тармоқларда пойтахт Тошкентда Президент кортежи ҳаракатига ҳалақит беришга уринган Gentra автомашинаси ўқ узиб тўхтатилгани ҳақида хабарлар ва жараён акс этган видео тарқалди. Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида QALAMPIR.UZ мухбири Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати билан боғланди.
Тарқалган видеода автомобиль ҳайдовчиси дастлаб тегишли орган ходимлари томонидан огоҳлантирилгани, бироқ буйруққа бўйсунмай ҳаракатда давом этгани учун ўқ узилганини кўриш мумкин. Шундан сўнг машина тўхтатилган ва кортеж йўлдан ўтган.
Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Вазирлик ходими кортеж қайси ташкилотга тегишли эканига аниқлик киритмади.