Тошкентда пойга уюштирган автобус эгалари ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, 4 декабрь куни Тошкентнинг Яшнобод туманида 72 ва 148 сонли автобус йўналишлари ҳайдовчилари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Шундан сўнг, “Тошшаҳартрансхизмат” мазкур ҳайдовчилар билан автосарой ўртасида тузилган меҳнат шартнома бекор қилингани ҳақида хабар берди.

Кеча, 11 декабрь куни Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Маъмурий суди томонидан мазкур ҳолат кўриб чиқилди.

Маъмурий суд қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик Кодексининг 128 ва  134 – моддаларида назарда тутилган хуқуқбузарликларни содир этганликлари учун ҳар икки ҳайдовчига нисбатан транспорт воситасини бошқариш хуқуқидан бир йил муддатга маҳрум этиш жазоси тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Яшнобод автобус

Баҳолаганлар

249

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг