Тошкентда паркинсонга чалинган эркакда коронавирус аниқланди. У вафот этди

Жамият 9044
image

Пойтахт Тошкентда коронавирусга чалинган яна бир бемор вафот этди. У паркинсон касаллигига ҳам чалинган бўлган. Шу билан мамлакатдаги ўлим ҳолатлари 42 тага етди. 

Учтепа туманида яшовчи 64 ёшли Б.К. (эркак киши) жорий йил 1 июлдан  Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси реанимация бўлимида юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония, қандли диабетнинг  2-тури, нафас етишмовчилигининг 1-2-даражаси, шунингдек, сурункали буйрак етишмовчилиги  ташхиси билан даволаниб келган. 

2 июль куни ундан COVID-19 инфекциясига намуна олинган ва касаллик тасдиқланган. Охирги 8 йил давомида у паркинсон касаллиги билан диспансер назоратида бўлган. Бундан ташқари, бемор 2019 йил 1 июль куни бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши ишемик турини ҳам ўтказган. 

Сўнгги кунларда бемор бир неча марта мутахассислар томонидан консультация қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилганига қарамасдан  аҳволи кескин оғирлашган.

Шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга карамай бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Паркинсон қандай касаллик? 

Ппаркинсон касаллиги ҳаракат функциялари зарарланадиган ва мушаклар назорати сусаядиган, давоси номаълум бўлган нейродегенератив касаллик.

Паркинсон касаллигидан асосан кексалар азият чекади. Олимларнинг прогнозига кўра, 2050 йилга бориб 60 ёшдан катта бўлган қариялар сони 2 миллиардга етади.

Тадқиқот муаллифлари нохуш фактларни келтирган. 1990 йилдан 2015 йилгача Паркинсон билан оғриган инсонлар сони икки баробарга ортган. 2040 йилга бориб улар сони 12 миллионга етади. Ҳаёт давомийлиги узайишига олиб келаётган қўшимча омиллар ва саноатлашувнинг салбий таъсири туфайли бу кўрсаткич 17 миллионгача бориши мумкин.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 248
Рейтинг: 2.9
t
×