Тошкентда “Пахтакор” “Қизилқум”ни “янчиб” ташлади

Спорт

image

Кеча, 21 июнь куни Тошкентнинг "Пахтакор" клуби Навоийнинг "Қизилқум" жамоасини ўз майдонида қабул қилди. Ўзбекистон Суперлигасининг 12-тур доирасида ўтказилган ушбу учрашувда пойтахтликлар рақиблари дарвозасига юзинг-кўзинг демасдан нақ 8 та жавобсиз гол киритишди.

Учрашувда мезбонлар ҳужумчиси Игор Сергеев хеттрик қайд этган бўлса, Марат Бикмаев ва Драган Черан иккитадан, Владимир Козак эса битта гол муаллифига айланди.

Ушбу ғалабадан кейин "Пахтакор" 32 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида яккапешқадам бўлиб турибди. Хабарингиз бор, "шерлар"нинг таъқибчилари ҳисобланган "Локомотив" ушбу турда Самарқандда "динамо"га имкониятни бой бериб қўйган эди. Шундай қилиб икки жамоа орасидаги фарқ 8 очкони ташкил этмоқда.

“Пахтакор” – “Қизилқум” 8:0 (4:0, 4:0).
Тошкент шаҳри, “Пахтакор” стадиони. 

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Акмал Раҳимов
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
Комиссар: Диёр Имомхўжаев

Голлар: Марат Бикмаев 7, - 1:0 (Егор Кримец). Игорь Сергеев 13, - 2:0 (Сардор Собирхўжаев). Марат Бикмаев 20, - 3:0 (Драган Черан). Драган Черан 45, - 4:0 (Сардор Собирхўжаев). Игорь Сергеев 62, - 5:0 (Жалолиддин Машарипов). Драган Черан 73 пенальти, - 6:0. Владимир Козак 83, - 7:0 (Марат Бикмаев).

“Пахтакор”: Элдорбек Суюнов, Фарруҳ Сайфиев (Акром Комилов, 46), Егор Кримец (с), Шерзод Аъзамов (Марко Симич, 64), Хожиакбар Алижонов, Одилжон Ҳамробеков (Владимир Козак, 68), Сардор Собирхўжаев, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан, Марат Бикмаев, Игорь Сергеев.
Захира: Санжар Қувватов, Бобур Асқаров, Жаҳонгир Аҳмадов, Руслан Розиев, Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, Собит Синдаров.

“Қизилқум”: Артём Макосин, Эркин Бойдуллаев (С), Мурод Бобожонов (Сардор Жаҳонов, 24), Алишер Саноев, Миржалол Қосимов, Муҳсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев (Элгужа Григалашвили, 46), Хуршид Олимов, Мақсуд Каримов, Суҳроб Ярашев, Медина Смит
Захира: Евгений Черемисин, Акмал Рустамов, Элдор Бойматов, Азизбек Усмонов.

Огоҳлантириш: Элгужа Григалашвили 69.


Мақола муаллифи

Теглар

Пахтакор Суперлига Қизилқум

Баҳолаганлар

11

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг