Тошкентда одамлар фастфуддан заҳарландими?
Жамият
−
17 Сентябрь
2674Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги машҳур фастфудларнинг бирида овқатдан заҳарланиш ҳолатлари кузатилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Санэпидқўмита муносабат берди.
Унга кўра, айни кунларда овқатланиш корхонасида таом истеъмол қилиб, ундан заҳарланганлик бўйича бошқарма ва унинг туман бўлимларига шошилинч хабарнома ҳамда мурожаатлар келиб тушмаган. Шу сабабли ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмаслиги таъкидланди.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 2024 йилнинг I чорагида 18 та овқатдан заҳарланиш ҳолатлари қайд этилган бўлиб, бунда 143 нафар фуқаролар жабрланган. ЖССТ маълумотларига кўра, дунёда ҳар йили хавфли озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш натижасида 600 миллионга яқин инсон жабрланади. 420 минг киши микроорганизмлар ёки кимёвий моддалар билан ифлосланган озиқ-овқатларни истеъмол қилиш натижасида вафот этади. Уларнинг 125 минг нафарини 5 ёшгача бўлган болалар ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳридаги “Мuhteshem Doner” ресторанида оммавий заҳарланиш юз берганди. Жорий йилнинг 6-8 сентябрь кунлари овқатдан заҳарланиш белгилари билан жами 23 нафар фуқаро, шулардан 22 нафари Эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази клиникасига ҳамда 1 нафари Тошкент шаҳар 4-сон юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилганди.
LiveБарчаси