Тошкентда “номерфуруш” ушланди

3-саҳифа

image

Тошкентда навбатларсиз чиройли комбинацияли давлат рақам белгисини танишлари орқали олиб бериш эвазига 2000 АҚШ доллари сўраган шахс ушланди. Бу ҳақда Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, автомашинасига давлат рақам белгисини олиш истагида юрган фуқаро олдига келган шахс ҳеч бир навбатларсиз чиройли комбинацияли давлат рақам белгисини Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида ишловчи танишлар орқали олиб беришини айтиб, эвазига 2000 АҚШ доллари беришини талаб қилган.

Шундан сўнг бу қонунга зид эканлигини тушуниб етган фуқаро, бўлган ҳолатни Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ишончли телефонларига қўнғироқ қилиб, ундан пул талаб қилаётган шахсга қонуний чора кўрилишини сўраган.

Ўтказилган тезкор тадбир натижасида фирибгар шахс фуқародан талаб қилинган пуллардан 1800 АҚШ долларни олган пайтда тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари бошланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Божхона қўмитаси номидан фуқароларни алдаган гуруҳ қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент фирибгарлик номерфуруш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг