Тошкентда ниқобланган кишилар уйга ўғирликка тушди

Жамият

image

Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи фуқаронинг уйига юзига ниқоб кийган шахслар ғайриқонуний равишда кириб,  босқинчилик йўли билан уни тунаб кетишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда. 

Кеча, 5 ноябрь куни соат 03:30да А.Э.  ва Ч.А. юзларига ниқоб кийиб, болта билан қуролланган ҳолда, фуқаро Р.А.нинг уйига ғайриқонуний равишда кириб, унга тан жароҳати етказиб, қўл оёқларини электр сими ёрдамида боғлаб, ертўлада сақланган 30 млн  сўм пулларини босқинчилик йўли билан эгаллаб, ҳодиса жойидан яширинганлар. 

Бирламчи тиббий маълумотномага кўра, Р.А.да “бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, чап тирсак суяги ўрта учлигидан ёпиқ майданалиб синиб силжиши, ўнг елка соҳаси юқори учлиги кесилган” жароҳатлари аниқланган. 

Тергов тезкор гуруҳи томонидан ҳодиса жойидан иш учун аҳамиятга молик ашёвий далиллар расмийлаштириб олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги ТБ томонидан А.Э.  ва Ч.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми “в” банди (босқинчилик- уй-жойга ғайриқонуний равишда кирган ҳолда) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари жараёнида А.Э.  ва Ч.А. ушланиб, иш бўйича гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, сўроқ қилинганлар. Сўроқ давомида улар иқрорлик кўрсатувларини берганлар ҳамда гумон қилинувчи А.Э.нинг уйидан 13 млн 140 минг сўм нақд пуллар, 1 дона қора рангли ниқоб ва 3 дона резина қўлқоплар ашёвий далил тариқасида олинган. 

Ҳозирда ушбу жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади, дейилади хабарда. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Жиноят ўғирлик

Баҳолаганлар

116

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг