Тошкентда Nexia Mercedes-Benz`га урилиб, ёниб кетди

Жамият

image

Бугун, 19 июнь куни соат 08:50 ларда, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек туманида Mercedes-Benz ва Nexia-3 автомобили тўқнашиши натижасида ёнғин юз берди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.

ЙТҲ Мирзо Улуғбек кўчасида юз берган. 1984 йилда туғилган А.Д. (эркак) Mercedes-Benz русумли транспорт воситасида ортга қайрилиб олаётган вақтда ушбу йўналишда ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи 1992 илда туғилган Д.М. (эркак) бошқарувидаги Nexia-3 русумли транспорт воситаси билан тўқнашган.

Тўқнашув оқибатида Nexia-3 русумли транспорт воситасининг двигатель қисмида ёнғин юзага келган ва ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Натижада, Nexia-3  русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Д.М. ва йўловчиси (шахсига аниқлик киритилмоқда) тан жароҳати олиб шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент ёнғин

Баҳолаганлар

203

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг