Тошкентда наркобизнес билан шуғулланишда гумонланган 7 киши қўлга олинди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида гиёҳванд моддалар олди-сотдиси билан шуғулланишда гумонланган 7 нафар фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.

Кеча, 11 октябрь куни Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва Бош прокуратура ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани “Қуёш” маҳалласида гиёҳванд ҳамда психотроп моддалар савдоси билан шуғулланган 7 нафар гумонланувчи қўлга олинган.

Манбага кўра, қўлга олинган фуқаролар анча вақтдан бери кузатувда бўлган. Айни дамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятининг иккита туманида “гашиш”нинг ҳар бир граммини 135-140 минг сўмдан сотаётган фуқаро ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент наркобизнес

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг