Тошкентда “Мушуккент” очилди

Жамият

image

Тошкент шаҳрининг Учтепа тумани “Ватан” маҳалласида ноодатий “меҳмонхона” қурилди. У мушуклар учун мўлжалланган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди. 
 
Ушбу “меҳмонхона” кўнгиллилар ташаббуси ва маҳалла аҳолисининг розилиги билан қурилган.  У кўча мушуклари учун совуқ қиш кунларида бошпана вазифасини бажаради.  

Билдирилишича, 3 қаватдан иборат ушбу кичик бино “Мушуккент” лойиҳаси доирасида қурилган ва Тошкент шаҳар ИИББ ҳимоясига олинган. Шунингдек, ушбу лойиҳа маҳаллада яшовчи болаларни жониворларга меҳрли бўлишга ўргатиши айтилган. 

Маълумот учун, “Мушуккент” Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва “Ҳаёт” итлар маскани ҳамкорлигидаги ҳайвонлар ҳимоячиларининг қўшма лойиҳасидир. 2021 йилда лойиҳага Ўзбекистон Миллий гвардияси ҳам қўшилди. 2019 йилнинг 10 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида биринчи мушук уйи ўрнатилган. Иккинчи уй эса Миробод туманида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тергов бошқармаси томонидан ўрнатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Tesla Хитойда Cybertruck электр пикапи шаклидаги картондан тайёрланган мушук каравотини тақдим этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент меҳмонхона Мушуккент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг