Tesla мушуклар Cybertruck’ининг савдосини йўлга қўйди
Технология
−
08 Август 2023
3468Tesla Хитойда Cybertruck электр пикапи шаклидаги картондан тайёрланган мушук каравотини тақдим этди. Бу ҳақда “Habr” нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, ушбу ноодатий тўшакнинг савдоси аллақачон бошланган. Ишлаб чиқарувчининг таърифига кўра, бу “машина” кўп функцияли бўлиб, ярим очиқ Cybertruck дизайн элементига ўхшайди ва ичида ҳар қандай мушукнинг кундалик эҳтиёжларига мос келадиган намликка чидамли қоғознинг алмаштириладиган блоклари мавжуд.
Тўшакнинг ташқи элементлари ўлчами 56х41х25 см, алмаштириладиган таглик қисмининг ўлчами 45х19х2,5 см. Унинг ҳозирги сотувдаги нархи тахминан 1200 рубл (1,24 АҚШ доллари)ни ташкил қилади.
Ишлаб чиқарувчи моделни йиғилмаган ҳолда етказиб беради. Харидорнинг ўзи картон бўлакларини бир-бирига киргизиб, йиғиши керак. Шундан сўнг маҳсулотда сифат муаммоси бўлмаса, уни қайтариш имконияти мавжуд эмас.
Эслатиб ўтамиз, Tesla тўрт йиллик кечикишдан сўнг биринчи Cybertruck’нинг қурилиш ишларини шу йил июль ойида якунлади.
LiveБарчаси