Тошкентда Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи пора билан ушланди

3-саҳифа

image

Пойтахт Тошкентнинг бир туманида Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи пора билан ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, ДХХнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари  Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг шаҳар бошқармаси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган. Тошкент шаҳридаги туманлардан бирининг Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи фуқарога ноқонуний равишда ҳарбий гувоҳнома расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига у ўз хизмат автомашинасида фуқародан  600 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бошқа бир ҳолатда эса Сирдарё вилоятидаги Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларидан бирининг директори ёшларни касбга ўргатиш билан шуғулланувчи МЧЖ раҳбаридан унинг ўқув марказида таҳсил олаётганларнинг дарсларга қатнашиш ҳолатини мониторинг қилмаслик ва МЧЖ фаолияти бўйича текширув ўтказмаслик эвазига 300 АҚШ доллари талаб қилган. Бунинг учун муқаддам 2 миллион сўм олган. ДХХ ходимлари томонидан у қолган 1,4 миллион сўмни ўз хизмат хонасида олган вақтида қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур мансабдор шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ДХХ Сирдарё Мудофаа ишлари бўлими

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг