Тошкентда масжид ёнида ёнғин юз берди
3-саҳифа
−
27 Июль 2021 6616 1 дақиқа
Кеча, 26 июль куни Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги масжид ёнида подстанция ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, 26 июль куни соат 20:53 да Олмазор тумани Форобий кўчасида жойлашган “Чимир ота” масжиди яқинидаги подстанцияда ёнғин келиб чиққан.
Таъкидланишича, ёнғин-қутқарув техникалари 20:57 да воқеа жойига етиб борган. Алангани бартараф этишга 4 та ёнғин ўчириш экипажи жалб этилган. Подстанция электрманбасидан узилиши билан ёнғин қуршаб олиниб, соат 22:42 да батамом ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
Аввалроқ, Олмазор туманидаги умумий овқатланиш шохобчасида йирик ёнғин чиққани ҳақида хабар берган эдик.
Live
Барчаси