Тошкентда машина ичидан 27 ёшли эркакнинг мурдаси топилди
3-саҳифа
−
06 Сентябрь 2023
13039Тошкент шаҳрида жойлашган Бунёдкор стадиони қаршисидаги автотураргоҳ олдида турган Gentra машинасидан бош юз қисми полиэтилен пакети билан ўралган эркакнинг жасади топилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ'га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Унга кўра, жорий йилнинг 31 август куни соат тахминан 18:00 ларда 1996 йилда туғилган Б.А. яшаш манзилидан бошқарувидаги қора рангли Gentra'да чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасидаги автотураргоҳ олдида турган Gentra'нинг ичидан мазкур эркакнинг мурдаси бош юз қисми бир неча қатлам полиэтилен пакети билан ўралган ҳолда топилган.
Эркакнинг мурдаси шубҳали ҳолда аниқланганлиги ва бир қатор дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказмасдан туриб, қонуний тўхтамга келиш имкони мавжуд эмаслигини инобатга олиб, Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь