Тошкентда лифти қулаган “дом”да ёнғин чиқди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманидаги “Янги Дархон” МФЙда жойлашган кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин чиқди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун, 19 июнь куни соат 20:29 да пойтахтнинг Янгиҳаёт тумани Наво кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг юқори қаватларидаги хонадонларида ёнғин содир бўлгани ҳақидаги хабар шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига келиб тушган.

Шунга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та автонарвон соат 20:38 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 20:56 да ўраб олинган ва соат 20:59 да ўчирилган.

Ёнғиндан 15-қаватдаги хонадонда 5 квадрат/метр майдонда кўрпа ёниб, зарарланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқлиги маълум қилинган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 июнь куни айнан шу маҳалланинг Наврўз кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг юк ташиш учун мўлжалланган лифти пастга тушаётганда носозлик сабаб қулаган ва оқибатда 11 киши жароҳатланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин лифт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг