Тошкентда кўп қаватли уйнинг томи ёниб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида жойлашган кўп қаватли бинода ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 27 март куни соат 12:06 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Ифтиҳор кўчасида жойлашган кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 12:10 да етиб бориб, ёнғин соат 12:29 да қуршаб олинган ва соат 12:31 да ўчирилган.

Билдирилишича, ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Қўшимча маълумот тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Юнусота кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг 8-қаватдаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ёнғин Шайхонтоҳур

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг