Тошкентда коронавирусга чалинган 60 дан ортиқ бемор аниқланди. Пойтахт “сариқ” рўйхатда қоладими?
Жамият
−
11 Май 2020
4127110 май куни пойтахт Тошкентда коронавирус аниқланиши билан боғлиқ ҳолат охирги бир ой ичида рекорд даражани қайд этди. Республика бўйлаб бир кунда янги турдаги коронавирус COVID-19 инфекциясини юқтириб олган 69 нафар бемор аниқланди. Мамлакатда ушбу хасталикка чалинганлар 10 май куни 22:30 ҳолатига кўра 2418 нафарни ташкил этмоқда.
Беморлардан 61 нафари вилоят ва шаҳарлар кесими бўйича пойтахт Тошкентга тўғри келмоқда. Яна бири Самарқанд вилоятида аниқланган. Қолган 7 бемор қайси ҳудудда тўғри келаётгани ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас.
Мамлакатда беморларнинг 1881 нафари ёки 77,7 фоизи соғайди. 10 нафари ёки 4,1 фоизи вафот этди. Айни вақтда 527 нафар беморнинг даволаниши давом этмоқда.
Маълумки, Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 майдаги йиғилиши баёнига мувофиқ, Республикада коронавирус инфекцияси тарқалиш ҳолатининг ҳудудлар кесимидаги таҳлили, касаллик аниқланган беморларнинг даволаниш (соғайиш) динамикаси ҳолатидан келиб чиққан ҳолда республика ҳудудлари жорий йилнинг 11 майидан эътиборан туман ва шаҳарлар даражасида тоифаларга ажратилди.
“Сариқ” ва “Қизил” тоифадаги вилоятларда коронавирус инфекцияси умуман аниқланмаган туманлар (шаҳарлар) “Яшил” тоифага киритилади;
“Яшил” ёки “Сариқ” тоифадаги вилоятнинг бирор-бир туманида (шаҳрида) коронавирус инфекцияси аниқланадиган бўлса, бутун вилоятнинг тоифасини ўзгартирмаган ҳолда тегишли туманнинг (шаҳарнинг) ўзи “Қизил” тоифага ўтказилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, пойтахт Тошкент “сариқ” тоифага киритилган эди.
LiveБарчаси