Тошкентда коронавирусга чалинганлар сони 163 нафарга ошди
Жамият
−
28 Июль 2020
5770Бугун, 28 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 194 нафарга ошиб, 21 893 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 163 нафари Тошкент шаҳрида, 26 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 5 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 381 нафар, Тошкент вилоятида 82 нафар, Андижон вилоятида 41 нафар, Сирдарё вилоятида 23 нафар, Наманган вилоятида 20 нафар, Бухоро вилоятида 17 нафар, Навоий вилоятида ҳам 17 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 10 нафар, жами 591 нафар бемор тузалиб, рекорд натижа қайд этилди.
Шундай қилиб Ўзбекистонда 12 265 (+591) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (56 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 9 502 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси