Тошкентда коронавирусдан соғайганлар 2 000 нафардан ошди
Жамият
−
16 Июнь 2020
5170Бугун, 16 июнь куни пойтахтдаги Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида бир йўла 42 нафар бемор соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Шундай қилиб, бугун кун давомида 77 нафар бемор соғайиб, ўз уйларига кузатилди. Касалликдан фориғ бўлган беморларнинг барчаси Тошкентдаги даволаш муассасаларида шифо топишган.
Айни пайтга қадар мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами соғайганлар сони 4096 нафарга етди. Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида эса коронавирусдан соғайганлар 2031 нафарга етди.
LiveБарчаси