Тошкентда коронавирусдан соғайганлар 1000 нафардан ошди
Жамият
−
29 Май 2020
6538Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятида 29 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун, 29 май куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
"Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 16 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 6 нафар ҳамда Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 7 нафар, жами 29 нафар бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди", дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 10 нафари эркак, 6 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 63 ёшда, ёши кичиги 2019 йил туғилган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент вилоятидан 5 нафар, Андижон шаҳридан 3 нафар, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларидан 2 нафар, Навоий, Фарғона вилоятлари, Тошкент шаҳри ва Қозоғистон Республикасидан 1 нафардан.
Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан тузалганларнинг барчаси эркак бўлиб, ёши каттаси 49 ёшда, ёши кичиги эса 19 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Бухоро, Жиззах, Самарқанд, Фарғона вилоятлари, Тошкент шаҳри ҳамда Тожикистон Республикасидан 1 нафардан.
Шунингдек, Самарқандда тузалганларнинг барчаси ушбу (Тойлоқ туманидан 4 нафар, Самарқанд шаҳридан 2 нафар ва Пастдарғом туманидан 1 нафар) вилоятдан. Уларнинг 5 нафари эркак, 2 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 49 ёшда, ёши кичиги 2020 йилда туғилган чақалоқ. Вилоятда эндиликда соғайганлар 265 нафарга етди.
Маълумот учун, Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 997 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 1019 нафарга етди. Ҳозирга қадар мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2723 нафарни ташкил қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Ҳозирда мамлакатда коронавирусга чалинганлар 3468 нафарни ташкил қилмоқда. Бугунгача 14 нафар бемор вафот этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь