Тошкентда корхона биноси ёниб кетди

Жамият

image

Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманидагаи корхоналардан бирида ёнғин чиқди. Оқибатда корхона омборхонасининг тахминан 70 квадрат метр қисми ёниб зарарланди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун, 6 май куни соат 12:51 да Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани Марғиб кўчасида жойлашган корхоналардан бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 12:53 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 13:32 да бартараф этилган.

Ёнғин натижасида корхона омборхонасининг тахминан 70 квадрат метр майдонда ички қисми ёниб зарарланган.

Хабарда айтилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 5 май куни Андижон шаҳридаги чиқиндини қайта ишловчи цехда ёнғин чиққан эди. Оқибатда бинонинг тахминан 100 квадрат метр майдонида хомашёлар ёнган.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Янгиҳаёт тумани корхонада ёнғин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг