Андижондаги цехдан ёнғин чиқди
3-саҳифа
−
06 Май 2023
3005Кеча, 5 май куни Андижон шаҳридаги чиқиндини қайта ишловчи цехдан ёнғин чиқди. Ҳолат юзасидан вилоят ФВБ маълумот берди.
Унга кўра, соат 19:11 да Андижон шаҳрининг “Жумабозор” МФЙ ҳудудидаги “Мустақиллик” кўчасида жойлашган МЧЖ га қарашли чиқинди маҳсулотларини қайта ишлаш цехида ёнғин юз берган. Оқибатда бинонинг тахминан 100 квадрат метр майдонида хомашёлар ёнган.
Қутқарув экипажи воқеа жойига соат 19:23 да етиб бориб, ёнғин 3 дақиқада ўраб олинган ҳамда 19:40 да ўчирилган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Навоий вилоятидаги қаттиқ маиший чиқиндилар жойлаштириш полигонида ёнғин содир бўлган эди.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси