Тошкентда Корея фуқароси ўзбекистонлик танишини 57 минг долларга “ухлатди”

Crime

image

Ўтган йилнинг октябрь ойида Корея Республикаси фуқароси Тошкентда Ўзбекистон фуқаросини хорижга ишга юборишни ваъда қилиб, унинг кўп миқдордаги пулини ўзлаштирди.

Тергов департаменти маълумотига кўра, 59 ёшли Ким Еон Сун Миробод тумани Афросиёб кўчасида жойлашган вақтинча яшаш хонадонида бўла туриб, 37 ёшли Санжар Х.нинг ишончига кириб уни Корея давлатига ишга юборишини ваъда қилиб, жами 57 000 АҚШ доллар пулини алдов йўли билан олиб, берган ваъдасини бажармаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ким Еон Сунга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларига киришилган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.


Rate Count

363

Rating

3

Rate this article

Share with your friends