Тошкентда хитойликлар митинг қилдими?
Жамият
−
15 Февраль 2025 18397 1 дақиқа
Бугун, 15 февраль куни ижтимоий тармоқларда хитойлик фуқароларнинг Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Миллий боғда баннерлар билан тўпланиб, “митинг” қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов муносабат билдирди.
Билдирилишича, аслида Huawei компаниясининг ишчилари доимгидек шанба ва якшанба кунлари югуриш акциясини ўтказган. Баннерларда хитой тилида “Спорт соғлиқ гарови, сиз ҳам югуриб соғлом бўлинг“ деган ёзувлари мавжуд бўлган.
“Бизнинг ҳам идора ва ташкилотлар ўрнак олса арзийдиган тадбир эканлигини эътироф этамиз”, дейилади хабар сўнгида.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь