Тошкентда каналда чўкаётган аёл қутқариб қолинди

Жамият

image

Кеча, 7 апрель куни Тошкент шаҳар Олмазор туманида каналда чўкаётган аёл қутқариб қолинди. Бу ҳақда Миллий Гвардия Матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотга кўра, кеча соат 09:45 ларда Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Қорасарой кўчасидан оқиб ўтувчи “Қичқириқ” канали атрофида хизмат олиб бораётган Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати ходимларини нотаниш йўловчи тўхтатиб, каналда одам чўкаётганлиги юзасидан хабар берган.

Шундан сўнг, ходимлар тезкорлик билан кўрсатилган манзилга етиб борган ва барча хавфсизлик чораларини кўрган ҳолда канал бўйидаги дарахтга тирмашиб турган фуқарони сувдан арқон ёрдамида қутқариб олиб, биринчи ёрдам кўрсатган.

Мазкур фуқаро Олмазор туманида жойлашган 6-сонли ИИБга етказилган. У ерда фуқарога шифокорлар томонидан тиббий ёрдам кўрсатилиб, масъул психолог ходими томонидан суҳбат ўтказилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент канал

Баҳолаганлар

772

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг