Тошкентда қизилда тўхтамаган ҳайдовчи 12 ёшли болани уриб кетди
Crime
−
07 May 2025 9398 1 minute
Жорий йилнинг 1 май куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида Lacetti машинаси 12 ёшли пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар берилди.
Маълум қилинишича, 21 ёшли ҳайдовчи светофорнинг қизил чироғига бўйсунмасдан тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган болани уриб кетган. Воқеа оқибатида бола шифохонада вафот этган.
Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспортни таъмирлаш ёки уни фойдаланишга чиқариш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Билдирилишича, ҳайдовчи процессуал тартибда ушланган ва унга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2 май куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида Lacetti автомашинаси пиёдани уриб юборганди ва у шифохонада вафот этганди.
Live
All