Тошкентда қарийб 250 киши коронавирусга чалинди
Жамият
−
09 Август 2020
14301Бугун, 9 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 267 кишига ортиб, 30 464 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатлари:
• 247 нафари Тошкент шаҳрида;
• 11 нафари Андижон вилоятида;
• 9 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги учун профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Навоий шаҳрида яшаган 61 ёшли Б.Р. (эркак) ҳамда Қарши шаҳрида яшаган 67 ёшли Қ.К. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 253 нафар, Тошкент вилоятида 214 нафар, Андижон вилоятида 15 нафар, Наманган вилоятида 7 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар ҳамда Навоий вилоятида 3 нафар, жами 497 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, 21 813 (+497) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (71 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 8 459 нафар бемор даволанмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь