Тошкентда иссиқ сув таъминоти 2 ой давомида ўчирилади

Жамият

image

Жорий йил 9 сентябрдан 11 октябрга қадар Тошкент шаҳридаги иссиқлик марказлари фаолиятини режали тўхтатиш режалаштирилган бўлиб, фойдаланувчилар 5 кун давомида иссиқ сув билан таъминланмайди. Бу ҳақда “Тошиссиққуввати” ишлаб чиқариш бирлашмаси хабар бермоқда.

Иссиқ сувни ўчириш жадвали:
 
“Шимоли-Шарқий” ИМ-1 — 23-27 сентябрь
“Қорасув” ИМ-2 — 16-20 сентябрь
“Ғарбий” ИМ-3 — 9-13 сентябрь
“Шимолий” ИМ-4 — 7-11 октябрь
“Чилонзор” ИМ-5 — 16-20 сентябрь
“Жануби-Ғарбий” ИМ-6 — 16-20 сентябрь
“Авиасозлар” ИМ-7 — 9-13 сентябрь
“Сергели” ИМ-8 — 7-11 октябрь
“Сувсоз” қозонхонаси— 9-13 сентябрь
“Саноатэнерго” қозонхонаси— 23-27 сентябрь
ТошИЭМ — 23-27 октябрь

Иссиқлик тармоқлари синови

5 сентябрдан 11 октябргача шаҳар туманларида иссиқ сув таъминоти узилмаган ҳолда иссиқлик тармоқларининг механик пишиқлиги ва мустаҳкамлиги (босим ортишига) синовдан ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент иссиқ сув

Баҳолаганлар

182

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг