Тошкентда иссиқ сув нархи ошади

Жамият

image

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тарифларини аҳоли учун 15 фоизга, юридик шахслар учун 40 фоизга, бюджет ташкилотлари учун эса 18,8 фоизга ошириш бўйича таклифни маъқуллади. Бу ҳақда кенгашнинг жорий йилнинг 22 август куни қабул қилинган “Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни кўриб чиқиш тўғрисида”ги қарорида сўз боради.

Унга кўра, янги нархлар қуйидагича бўлади:

  • базавий тариф ҚҚСсиз – 711 641 сўм/Гкал;
  • аҳоли учун ҚҚСсиз – 139 минг 860 сўм/Гкал;
  • юридик шахслар учун – 342 минг 296 сўм/Гкал;
  • бюджет ташкилотлари учун ҚҚСсиз – 952 минг 797 сўм/Гкал.

Эндиликда ушбу ҳужжатни шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов имзолаши керак. Ҳужжатда янги тарифларнинг жорий этилиш муддати кўрсатилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти хизматлари нархлари аҳоли учун сўнгги марта ўтган йил сентябрь ойида оширилган эди. Ўшанда аҳолига иссиқлик энергияси ва иссиқ сув таъминоти хизматларининг чакана тарифи 121 617 сўм/Гкал бўлган. Шу билан бирга юридик шахслар учун тариф ҳам 15 фоизга ошган –1 Гкал учун 244 497 сўмга.


Мақола муаллифи

Теглар

иссиқ сув иссиқлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг