Тошкентда иссиқлик таъминоти учун ҳақ тўлашнинг янги тизимига ўтилади
Жамият
−
03 Октябрь 2020
7994Тошкентда 2020-2021 йиллар иситиш мавсумидан бошлаб, марказлаштирилган иссиқлик таъминоти хизматлари учун истеъмолчилар билан ҳисоб-китоб, иситиш даврининг бир кунига иситиш майдонининг 1 кв.м учун хисоб-китоб тўлов тизимига ўтказилади.
Иситиш даврининг бир кунига 1 кв.м иситиш майдони учун тариф – 142 сўм миқдорида белгиланди.
Иситиш мавсумининг бошланиши Тошкент шаҳар Хокимининг қарори билан белгиланади. Қолган тарифлар аввалги даражада қолади.
“Тошиссиққуввати”нинг маълум қилишича, бу ўзгариш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 декабрдаги “Иссиқлик таъминоти тизимини такомиллаштириш ва иссиқлик таъминоти корхоналарини молиявий соғломлаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорига мувофиқ амалга ошириляпти.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь