Тошкентда иситиш мавсуми бошланяпти

Local

image

Бугун, 25 октябрь кунидан Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан, пойтахтда иситиш мавсуми бошланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қарорга мувофиқ, иситиш мавсумига ўтиш 2 босқичда амалга оширилади:
Биринчи босқичда – ижтимоий соҳа объектларида (мактабгача таълим, халқ таълими ва соғлиқни сақлаш муассасаларида).

Иккинчи босқичда – кўп қаватли уй-жойлар ва маъмурий биноларда.

Қарор билан, иситиш мавсумига ўтишни якунлаш, жорий йилнинг 30 октябрь кунига қадар белгиланган.

“Агар Сизнинг турар-жойингизда иссиқлик таъминоти ёқилиши жараёнида муаммолар юзага келса, у ҳолда Тошкент шаҳар хокимлиги қошидаги Коммунал хизматлар бошқарув марказининг 1055 қисқа 
ва (71) 210-01-87 рақамларига мурожаат қилишингизни сўраймиз”, дейди ҳокимлик ахборот хизмати.


Rate Count

50

Rating

3

Rate this article

Share with your friends