Тошкентда интим хизматлар кўрсатувчи спа-салонлар аниқланди
Local
−
26 February 2021 38393 1 minute
Ўзбекистонда карантин чекловлари юмшатилиб, спа-салонлар фаолиятига рухсат берилгач, аҳоли томонидан бундай муассасаларда фоҳишахоналар ҳам ташкил қилинаётгани ҳақида мурожаат келиб туша бошлади. Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг хабар беришича, мурожаатлар сабаб спа-салонларда рейдлар ўтказиш бошланган.
Жорий йилнинг 23 ва 24 февраль кунлари мазкур тадбирлар Яккасарой туманида ташкил этилди. Профилактик тадбирлар давомида бир қатор спа-салонлар фаолияти текширилганда, “қўшимча” хизматлар таклиф қилинаётган жойлар ҳам аниқланди.

Хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор майор Муниса Абдураҳмонованинг айтишича, спа-салон очган тадбиркорлар одатда унинг фаолиятида қатнашмасдан, масъулиятни менежерларга юклайди. Натижада масъул шахсда ноқонуний хизматлар ташкил этиш имконияти пайдо бўлади. Салон эгаси учун эса ички ишлар органлари ходимларининг ташрифи кутилмаган янгиликка бўлди.

Хабарда айтилишича, бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича спа-салонлар ходимлари ва раҳбарлари билан профилактик суҳбатлар ўтказилмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари интим характерга эга ноқонуний хизматлар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик кўзда тутилгани ҳақида огоҳлантирмоқда.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28