Тошкентда имконияти чекланган қизни калтаклаган йигит ушланди
3-саҳифа
−
25 август 2021 17100 1 дақиқа
Аввалроқ, Тошкентда йигит имконияти чекланган (кар-соқов) қизни дўппослагани ҳамда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилаётгани тўғрисида хабар бергандик. Имконияти чекланган қизни калтаклаган шахс қидирувга берилганди.
Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг маълум қилишича, жиноят содир этгани учун қидирувга эълон қилинган Ўткиржон Холматов қўлга олинган. Унга нисбатан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан 1994 йилда туғилган Ўткиржон Холматовга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (“Безорилик”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август