Имконияти чекланган қизни дўппослаган йигит қидирувга берилди (видео)
3-саҳифа
−
22 Август 2021
13957Аввалроқ, Тошкентда йигит имконияти чекланган қизни дўппослагани ҳамда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилаётгани тўғрисида хабар бергандик.
Маълум бўлишича, йигит ҳам кар-соқов экан. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан 1994 йилда туғилган Ўткиржон Холматовга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (“Безорилик”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ички ишлар вазирлиги Матбуот котибига кўра, фуқаро Ўткиржон Холматов терговдан қочиб яширинган.
“Ҳурматли фуқаролар! Агарда сиз суратдаги Ўткиржон Холматовни қаердалигини билсангиз ёки у ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, 71-281-92-54, 71-281-94-37, 97-449-02-11, 98-337-72-22 рақамлари орқали хабар беришингизни сўраймиз. Махфийлик кафолатланади”, дейилади Ички ишлар хабарида.
LiveБарчаси