Тошкентда иккита хорижий ОТМ талабалари ўртасида оммавий муштлашув юз берди
3-саҳифа
−
13 Март 2021 40048 1 дақиқа
Бугун, 13 март куни ижтимоий тармоқларда Тошкент халқаро Вестминстер университети ва Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти талабалари ўртасида оммавий муштлашув юз бергани ҳақида хабар тарқалди.
QALAMPIR.UZ манбасининг маълум қилишича, Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти спорт залида хорижий олий таълим муассасаларининг спорт мусобақаси ўтказилаётган бўлган. Бундан мақсад ёшлар ўртасида дўстлик алоқаларини ўрнатиш бўлган.
Мусобақа вақтида ўйинчилар ўртасида келишмовчилик келиб чиққан. Кейин можарога томошабин бўлиб турган талабалар ҳам қўшилган. Шундан сўнг, даҳанаки жанг муштлашувга айланиб кетган.
Ҳодисада ҳеч ким жароҳатланмаган.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь