Тошкентда икки аёл коронавирусдан вафот этди

Жамият 7497
image

Тошкентда коронавирусга чалинган яна икки бемор вафот этди. Мамлакатда жами коронавирусқурбонлари сони 157 нафарга етди.

Мирзо Улуғбек туманида яшаган 69 ёшли бемор Н.Е. (аёл)да жорий йил 25 июль куни “COVID-19” инфекцияси тасдиқланган ва нафас етишмовчилиги белгилари кучайганлиги сабабли Тошкент тиббиёт академияси клиникасига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги асоратлари билан кечган. Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, гипертония каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Олмазор туманида яшаган 49 ёшли бемор Д.С. (аёл)да ҳам жорий йил 25 июль куни “COVID-19” инфекцияси тасдиқланган ва бир неча кун давомида тана ҳарорати кўтарилганлиги, нафас етишмовчилиги кучайганлиги сабабли Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган.

Унга ҳам “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдроми, полиорган етишмовчилиги асоратлари билан кечган. Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, гипертония ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Ҳар икки бемор ўткир нафас, юрак қон-томир ва полиорган етишмовчилигидан вафот этган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 179
Рейтинг: 3
t
×