Тошкентда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг саммити бўлиб ўтади
Жамият
−
06 Ноябрь 2023
82318-9 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) ўн олтинчи саммити бўлиб ўтади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.
Тадбирда Озарбайжон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ва Туркиянинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.
Кун тартибига мувофиқ, ИҲТ доирасида савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникациявий ва гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда ушбу кўп томонлама тузилма фаолиятини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилади.
Саммит дастури доирасида Ўзбекистон етакчиси қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига 1985 йилда асос солинган, унинг доимий фаолият юритувчи котибияти Теҳрон шаҳрида жойлашган. Ўзбекистон Республикаси 1992 йилдан бошлаб ИҲТ аъзосидир. Ушбу ташкилотнинг охирги саммити 2021 йилнинг ноябрь ойида Туркманистонда бўлиб ўтган эди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу бўлиб ўтадиган саммит сабабли жорий йилнинг 8 ноябридан 10 ноябригача Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракатланиш чекланади. Бундан ташқари, ИҲТ саммити бўлиб ўтадиган 8 ва 9 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрига юк ташувчи транспорт воситаларининг кириши қисман чекланади.
LiveБарчаси