Тошкентда гул кўтарган эркак шаҳарни яланғоч кезди
3-саҳифа
−
05 Август 2023
46853Кеча, 4 август куни ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Юнусобод туманида номаълум эркак яланғоч ҳолда шаҳар бўйлаб юргани акс этган видео тарқалди. Шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, воқеа Юнусобод тумани 11-мавзе ҳудудида содир бўлган. 1992 йилда туғилган Т.А. қўлида гулдаста билан жамоат жойида ҳаракатланиб, ушбу хатти-ҳаракатлари билан фуқароларнинг норозилигига сабаб бўлган. Видеодан кўриш мумкинки, йигит ҳаракатланар экан, атрофдагилар уни уриб, тепишга уринган.
Ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан ўтказилган текширув жараёнида фуқаро Т.А. Тошкент шаҳар Руҳий-асаб касалликлар гуруҳи шифокори томонидан кўрикдан ўтказилган. Кўрик натижасида унинг руҳиятида бузилиш аниқлангани сабабли, фуқаро шаҳар руҳий-асаб касалликлар шифохонасига ётқизилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар қўшимча текширув ишлари давом эттирилаётгани маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда беҳаё рақслар билан оммавий тадбир ўтказганларга чора кўрилганди. Фарғонада ярим-яланғоч ўйинга тушган шахс ва унинг шериклари қамалганди. Андижонда эса бир гуруҳ шахслар фуқаронинг кийимсиз видеосини тарқатиб юборган.
LiveБарчаси