Тошкентда фуқарони 7600 АҚШ долларига “ухлатган” 51 ёшли фирибгар ушланди
Жамият
−
07 Май 2019
3910Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида яшовчи фуқарони Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи 51 ёшли фуқаро 7 600 АҚШ долларига “ухлатиб” кетганилиги аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Хабарга кўра, 2014 йил 24 май кунидан 2015 йил 8 ноябрь кунига қадар бўлган вақт оралиғида Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи 51 ёшли Б.С. Самарқанд кўчасида яшовчи 45 ёшли Ф.Ҳ.нинг уйида унга ошхона жиҳозларини ясаб беришни ваъда қилиб, 7 600 АҚШ доллари олиб берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган чоралар натижасида Б.С. 2019 йил 11 апрель куни Тошкент вилояти Қибрай туманида ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ишлари давом этмоқда.
LiveБарчаси