Тошкентда фирибгарликда айбланаётган ака-ука қидирилмоқда
3-саҳифа
−
04 Март
20379Фирибгарлик ва товламачилик билан шуғулланиб келган икки ака-ука қидирувга берилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси маълум қилди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси (“Товламачилик”), 168-моддаси (“Фирибгарлик”) жиноят иши доирасида икки нафар шахс қидирувга берилган.
Унга кўра, 1993 йилда туғилган Тоҳиржон Абдуғаффор ўғли Абдумаликов ўзининг акаси 1982 йилда туғилган Абдусаттор Абдуғаффорович Абдумажидов билан юқорида қайд этилган бир қатор жиноятларни содир этиб келгани аниқланган.
"Ушбу шахслар тарафидан жабр кўрган ёки уларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича бирор маълумотга эга ёки қидирувдаги шахснинг қаердалиги ҳақида хабардор бўлганлардан Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд 99-370-73-94 Telegram-рақамига мурожаат қилишларини сўраймиз", дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда қидирувга берилган шахс Фарғонада ушланган эди.
LiveБарчаси