Тошкентда эркак танишини “шланг” билан уриб, ўлдирди

3-саҳифа

image

Тошкентда фуқаро таъмирлаш учун борган хонадонида ўзи билан бирга келган танишини резина қувур билан уриб ўлдирди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Жорий йилнинг 7 февраль куни соат 17:00 ларда 43 ёшли Ю.О. Бектемир тумани Мажнунтол маҳалласида жойлашган хонадонда бўла туриб, ушбу хонадонда таъмирлаш ишларини олиб бориш учун ўзи билан бирга келган 43 ёшли Б.Э. билан тортишиб қолган. Сўнг ўзаро жанжаллашиб, Ю.О. резинадан ишланган қувур (шланг)нинг бўлаги билан Б.Э.ни танасининг турли соҳаларига бир неча маротаба уриб, тан жароҳати етказган.

Оқибатда Б.Э. олган тан жароҳатлари билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан у вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ю.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик

Баҳолаганлар

234

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг